Иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлиги таҳлили чоп этилди
Таҳлилда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг экспорт салоҳияти ўрганилган.
Марказ экспертлари иқтисодиётнинг айрим тармоқлари рақобатбардошлигини баҳолаш натижаларини эълон қилди.
Ҳисоботда тармоқларнинг экспорт салоҳияти, ресурс самарадорлиги ва инвестиция жозибадорлиги кўрсаткичлари ёритилган.
Методик материалларга Марказ расмий веб-сайти орқали эркин тарзда маълумот олиш мумкин.